"Валенсия" ёш футболчиси билан шартномани узайтирмоқчи

Alisher
11 июл 2020, 13:23
"Кўршапалаклар" ёш ҳимоячини ўз таркибларида сақлаб қолишмоқчи.

"Валенсия" ҳимоячи Уго Гильямон билан битимни узайтирмоқчи.

Футболчининг "кўршапалаклар" билан тузган шартномаси шу ёзда якунига етади, аммо клуб раҳбарияти ўйинчи билан битим узайтирилишига ишончи комил.

Томонлар яқин ҳафтада бўлажак ҳамкорлик шартларини муҳокама қилиш учун музокаралар ўтказишади.

Гильямон "Валенсия" тарбияланувчисидир, у бош жамоада 2020 йилнинг февралида дебют қилди. 20 ёшли ўйинчи жорий мавсум жамоа сафида 5та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›