​"Валенсия" ишқибозлари учун нохуш хабар

17 дек 2018, 22:35
Жоффрей Кондогбиа 8 ҳафтага сафдан чиқди.

Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, Жоффрей Кондогбианинг ЕЧЛ доирасидаги "Манчестер Юнайтед"га қарши учрашувда олган жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Эндиликда франциялик ярим ҳимоячининг даволаниши учун 8 ҳафта керак бўлади.

25 ёшли Кондогбия ушбу мавсумда "Валенсия" либосида ЛаЛиганинг 8 ўйинида 550 дақиқа ҳаракат қилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: en.valenciacf.com