“Валенсия” етакчиси 2 ҳафтага сафдан чиқди

Родриго жароҳат олди.

“Валенсия” ҳужумчиси Родриго Морено жароҳат олиб, 2 ҳафтага сафдан чиқди. Футболчи “Эйбар”га қарши 19-тур беллашувида тиззасидан жароҳат олиб, 82-дақиқада ўрнини жамоадошига бўшатиб берганди.

Энди Родриго чоршанба куни Испания Суперкубоги доирасида “Реал”га қарши баҳсни ўтказиб юборади.


Манба: AS