UZ

Сўнгги янгиликлар

19:55Сульшер Погба ва Зиданнинг учрашуви ҳақида: "Ҳеч қандай муаммо йўқ. Поль МЮда қолишни истамоқда"  0 19:41Coca Cola Суперлигаси. АГМК сафарда “Бунёдкор”дан устун келди   51 19:25Каррера: "Голга чанқоқлик ва олдига қўйилган юқори мақсад Роналдуга голлар бўйича Пеледан ўтиб кетиши учун ёрдам беради"  3 19:20Coca Cola Суперлигаси. “Сўғдиёна” Бекободда ғалабага эришди  20 19:00"Бунёдкор" - АГМК учрашуви вақтида стадионда чироқ ўчиб қолди   27 18:41"Реал" А Серияда ўйнаётган футболчини 100 миллион евро эвазига харид қилиши мумкин  3 18:23"Қизилқум" "Қўқон-1912"ни мағлуб этди, Актамов мухлислардан узр сўради  12 18:15МЮнинг ҳужум чизиғини кучайтириши мумкин бўлган навбатдаги номзод топилди  3 17:50"Арсенал" "Реал" вингерини нишонга олди  8 17:29Туркия Суперлигаси. 8-тур превьюси ёхуд ўртамиёналар ва аутсайдерлар жанги  0 17:20"Тоттенхэм" ва МЮ Бундеслигадаги футболчи учун курашмоқда  0 17:07Coca Cola Суперлигаси. “Қўқон-1912” ўз уйида “Қизилқум”га ютқазди  39 16:52Фергюсон Чемпионлар Лигасидаги келишилган ўйин учун пора олганликда айбланмоқда  22 16:29"Бунёдкор" - АГМК. Жамоалар стадионга етиб келишди  6 15:55"Ювентус" 4 футболчини кузатмоқда  4

Вадим Абрамов: "Яманни "доска"да мағлуб этиб бўлдик, энди майдонда ҳам ютишимиз керак" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Яманни "доска"да мағлуб этиб бўлдик, энди майдонда ҳам ютишимиз керак"

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Яман учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Вадим Абрамов ва Одил Аҳмедов иштирок этишди.

"Барча кимга қарши ўйнашимизни жуда яхши билишади шу боис нима дейишни ҳам билмайман. Барча ўйиннинг аҳамиятини тушуниб турибди. Йигитлар жанговор ҳолатда", - дейди Вадим Абрамов.

"Бош мураббийнинг фикрига қўшиламан барча футболчилар Яман билан баҳс аҳамиятини тушуниб туришибди. Энди хато қилишга ҳаққимиз йўқ", - дейди Одил Аҳмедов.



- Яманни ўрганиб чиқдингиз ва нима сизни ташвишга солмоқда? 

- Яман тартибли ўйнайди, оддий ўйнайди аммо Саудия Арабистонига ва Сингапурга иккита гол уришга эришган. Ҳужумчи тезда олдинга ўтади ва очилади. Оддий ва натижали футбол. Ҳимояда "автобус" қўйишади ва катта куч билан ҳимояланишади. Дарвозабон яхши ўйнайди, омади ҳам келади, омад кучлиларга кулиб боқади.

Бугунги кунда Яманда чемпионат ўйинлари бўлмаяпти, шу боис улар анчадан буён терма жамоада шуғулланишмоқда. Яъни исталган пайтда йиғилиб машғулотлар ўтказишмоқда.

- Рақиблар бизни Купер тактикаси бўйича ўрганган. Эртага бошқача тактикада ўйнаймиз ва бу бизнинг устунлигимиз бўладими?
- Умид қиламанки биз бошқача ўйнаймиз. Аммо айнан қандай ўйнашимизни билмайман. Доскада Яманни мағлуб этиб бўлдик, энди уларни майдонда ютиш қолди холос. Қадрдон деворлар доим ёрдам беришади ва эртага кўплаб мухлислар қаршисида ғалаба қозонишни истайман.


- Эртага Аҳмедов асосий таркибда майдонга тушадими?
- Одил Аҳмедовда кичик жароҳат бор эди. Бугунги расмий машғулотдан кейин буни ҳал қиламиз.

- Сиз учун ҳозир нима муҳим? Натижами ёки чиройли ўйин?
- Бу гуруҳдан чиқишга ҳаракат қиламиз. Агар яхши ўйнасак очколар ҳам бўлади. Ҳам чиройли ўйин намойиш этиш, ҳам натижага эришишга ҳаракат қиламиз.

- Агар кейинги босқичга чиқа олсак Осиё Кубогига ҳам йўлланмани қўлга киритамиз. Шу томонлама ҳам босим йўқми?
- Ҳозир фақат Яман ҳақида ўйлаяпмиз. Ундан кейин эса Сингапурга сафар қиламиз. Узоқ парвоздан кейин футболчилар тикланиб ғалаба қозонишлари керак бўлади. Бу ҳам ўзига яраша қийин.

- Купер даврида футболчилар битта қобиқ ичида ўйнашганди, футболчиларни ўша қобиқдан чиқара олдингизми? Ўз услубингизга мослаштира олдингизми?
- Купер ҳақида ҳеч нима дея олмайман. Ўз фалсафамни йигитларга етказиб беришга ҳаракат қилдим. Олимпия терма жамоаси билан баҳсда нимадир ўхшади, нимадир ўхшамади. Эртанги ўйинда ўз футболчиларимга ишонаман.

- Ўз вақтида Саҳоб Жўраев деган ҳимоячимиз бўларди, у тўпни бутун гавдаси билан қайтарарди, керак бўлса юзи билан ҳам тўпни тўсарди. Ҳозир эса бундай ҳимоячи йўқ...
- Қайсидир футболчини битта ўйиндаги яхши ҳаракати ёки битта қўпол хатоси билан баҳолаш тўғри эмас. Масалан, олдинлари Максим Шацких терма жамоада жонини бериб ўйнамайди дейишарди, ҳозирги кунда эса Одил Аҳмедов ҳам танқид остида, ёши ўтиб қолди, яхши ўйнамаяпти дейишмоқда. Аммо ишонтириб айтаманки терма жамоага келган ҳар бир футболчи ғалаба учун борини беради. Футболда кимдир ютади, кимдир мағлуб бўлади. Бу тепада ёзиб қўйилган, битта мағлубият билан ҳаёт тўхтаб қолмайди.




- Бу катта эҳтимол билан сиз учун сўнгги ЖЧ саралаш босқичи, сиз жамоа сардори сифатида йигитларни ўз ортингиздан етаклашга тайёрмисиз?
Одил Аҳмедов:
- Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Терма жамоада доим ғалаба қозонишимни истаганман. Бу ерда ким Жаҳон чемпионатига чиқишни истаса мен ундан 100 фоиз кўп хоҳлаганман. Клубларда совринлар ютганман, аммо терма жамоада ҳозирча ҳеч нима ютганим йўқ. Орзуим терма билан ҳам соврин ютиб ўз музейимга қўшиб қўйиш.

- Фаластин билан ўйиндан кейин йигитлар босим остида қолиб кетишганди. Терма жамоадаги муҳит яхшиландими, йигитлар эртанги баҳсга руҳан тайёрми?
Одил Аҳмедов:
- Терма жамоада доим муҳит яхши бўлган. Ҳар бир мураббийнинг тактикасининг ижобий ва салбий томонлари бўлади. Ҳимоявий ўйин бизга тўғри келмаганлиги туфайли Купер ҳам истеъфога чиқарилди деб ўйлайман.

- Терма жамоа анчадан буён "Бунёдкор"да ўйнаётганди эртага эса баҳс "Пахтакор"да бўлади...
Одил Аҳмедов:
- Яхши футбол ўйин кўрсатиш учун яхши майдон керак. "Пахтакор" стадиони бугунги кунда ўйин ўтказиш учун энг идеал майдон бўлса керак.


Нарзулла Сайдуллаев

Тез орада матбуот анжуманини тўлиқ ҳолда томоша қилишингиз мумкин бўлади.

Рейтинг: +137   

Фикрлар

+42   
09 окт 18:34:24
TAKESHY
Ман бугин Коракалпокдан таксида уртокларим билан йулга чиктик атайлаб уйинни куриш учун.хозир Бухорога якинлаштик.тонгда борамиз иншааллак.1200 км йул босиб боришимизга енди 1:0 бусаям ютсин илохим
+37   
09 окт 18:20:43
O'zbekchasiga
Kuper bobo ertaga o'yinni ko'rib shu o'zimni (sobiq) shogirtlarimmi deb qosin bir))
+33   
09 окт 18:13:13
Sergio Kun Agüero
Shuni bitta tonishim aytdi iltimos + bosingla ko'proq odam ko'rsin. O'zi bitta farzand 5 oyligida ajal otasidan ajratgan. 18 yildan beri yolg'iz onasi katta qilyapti Alloh nasib qigan ekan o'qishga kiribdi.
"Qarshi Muhandislik Iqtisotdiyot Instituti Muhandis texnika fakultetiga to'lov shartnoma asosida o'qishga qabul qilishdi. Juda ham xursandman lekin 6.642.000 so'm shartnoma to'lash kerak ekan. 15-oktyabrgacha shu summani yarmini to'lashim kerak ekan. Shunga kimni qo'lidan yordam kelsa yordam bering mendan qaytmasa Xudodan qaytsin. Oldindan rahmat!
Sakkiz8 olti6 nol0 nol0 bir1 bir1 ikki2 to'qqiz9 to'rt4 bir1 ikki2 to'qqiz9 sakkiz8 bir1 besh5 nol0 " mana shu plastik raqamlari
+19   
09 окт 18:18:37
Аа Ааа
Мана жавоблар хам ноодтий АБРАМОВ
+16   
09 окт 18:09:47
Muxriddin《 CR7》
Barcha uzbek halqidan iltimos ertaga stadionda bush joy bulmasligi kerak hammasi VATAN uchun hammasi UZBEKISTON uchun
+14   
09 окт 18:21:37
Muhammadxon Mamatov
Biz doskada juda ko‘p JCh lariga chiqqanmiz endi amalda chiqish qoldi xolos
+14   
09 окт 18:14:26
polygon
Alloh qollasin!
+12   
09 окт 18:48:49
Torreon
Абрамов Хар доим матбуот анжуманида ракибларга нисбатан рухан зарба бериб келган. Бу Сафар хам ракибларни доскада маглуб этиб булдик деб яхши зарба берди. Эртага майдонда хам кучли зарба беришига ишонаман.
+12   
09 окт 18:39:49
polygon
TAKESHY фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ман бугин Коракалпокдан таксида уртокларим билан йулга чиктик атайлаб уйинни куриш учун.хозир Бухорога якинлаштик.тонгда борамиз иншааллак.1200 км йул босиб боришимизга енди 1:0 бусаям ютсин илохим
Eson Omon yetib kelila va Inshalloh ortga xursand bolib qaytila !
+9   
09 окт 18:13:01
O'zbekchasiga
Sardor Rashidovni S.Arabistoniga qarshi o'yinga chaqirish kerak.Arablarga qarshi erkin o'yneydi,qandey gol urishni biladi,Eldor&Sardor tandemi arablarni buzvoradi.
+7   
09 окт 18:46:49
qwerty
Sergio Kun Agüero фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Shuni bitta tonishim aytdi iltimos + bosingla ko'proq odam ko'rsin. O'zi bitta farzand 5 oyligida ajal otasidan ajratgan. 18 yildan beri yolg'iz onasi katta qilyapti Alloh nasib qigan ekan o'qishga kiribdi. "Qarshi Muhandislik Iqtisotdiyot Instituti Muhandis texnika fakultetiga to'lov shartnoma asosida o'qishga qabul qilishdi. Juda ham xursandman lekin 6.642.000 so'm shartnoma to'lash kerak ekan. 15-oktyabrgacha shu summani yarmini to'lashim kerak ekan. Shunga kimni qo'lidan yordam kelsa yordam bering mendan qaytmasa Xudodan qaytsin. Oldindan rahmat! Sakkiz8 olti6 nol0 nol0 bir1 bir1 ikki2 to'qqiz9 to'rt4 bir1 ikki2 to'qqiz9 sakkiz8 bir1 besh5 nol0 " mana shu plastik raqamlari
иложи бор. Блогер Хушнидбек дигани бор шу кунгача 60 та болани контрак пулини тўлаб берди. агар кере бўса боғланишга ёрдам бераман. Балки тўлаб берар
+6   
09 окт 19:39:08
$$FAHRIDDIN$$
Hayotni qara abramov dedik keldi lutpilla ketsin dedik ketdi pahtakorda bosin dedik bolayapti ertaga hudo hohhlasa 4 0 bosin dedik......
+6   
09 окт 19:23:31
Neftci&Barca
“Ҳимоявий ўйин бизга тўғри келмаганлиги туфайли Купер ҳам истеъфога чиқарилди деб ўйлайман” шу гаплар билан Одил барибир озгина бўлса ҳам тан олдики Купердан норозилигини ва уни тактикасига бизга умуман мос эмаслигини айтди барибир Одил! Купер пайитдаги ҳолатни очиғини айтишса нима экин-а??
+6   
09 окт 18:46:25
Akmal man utd
Endi xech qanday bahona yuq maydon yaxshi murabbiy o'sha ko'pchilik xoxlagan abramov buyog'iga natija kerak Omad!
+6   
09 окт 18:37:58
Muzaffar 1987
Шиддатли хужум*тартибли химоя -------кутилган галаба
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг