UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Насаф" 0:2   0 00:57ЛаЛига. "Сельта" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция)  2 00:50Маҳамаду Дембеле: “Ўзбекистон Суперлигасига қандай мослашаётганимни сиз менга айтишингиз керак”  0 00:18"Металлург" Максвел ва яна уч нафар футболчи билан битим имзолади   2 00:12Англия Кубоги. "Вулверхэмптон" - "Ливерпуль" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 00:05ЛаЛига. "Сельта" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 23:58Илёс Зейтуллаев: "Мағлубиятлар кўзни юмиб, ўтиб кетиб бўлмайдиган муаммоларни очиб беради"  0 23:44Сергей Токов: "Йигитларимиз уч очко учун борларини беришди"  1 23:27Миржалол Қосимов: "Иккинчи таймда хотиржамликка берилиб қолдик"  2 23:12Рўзиқул Бердиев: "Бугун ғалабага лойиқ ўйин намойиш этдик"  2 22:58Иван Бошкович: "Енгилмасликни мақсад қилгандик"  4 22:50Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" 1:2  0 22:45Вадим Абрамов: "Тўрт ой ўтдики, маош олмадик. Шак-шубҳасиз бу оғир"  5 22:30"Реал"нинг 10 футболчиси "Сельта"га қарши ўйнамайди  15 22:12Кингсли Сарфо: “Ўзбекистон мадҳияси пайти қўлимни кўксимга қўйганим мамлакатга нисбатан ҳурмат белгисидир”  4

Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"

"Динамо" жамоаси 20 кунлик қишки таътилдан қайтиб, кечадан Самарқандда 2026 йилги мавсумга тайёргарликни бошлади.

Йиғин олдидан жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов клуб матбуот хизматига интервью бериб, режадаги йиғинлар, таркиб, селекция жараёни ва 28 декабрь куни Самарқандда "Қизилқум"га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказилишини маълум қилди.

"Бугундан машғулотларни бошладик, ҳозирча бетоблиги ёки жароҳати сабаб йиғинда иштирок эта олмаётганлар бор. Легионерлар эса январ ойи бошидан сафга қўшила бошлайди. Самарқанддаги йиғинимиз якунида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. Янги йил байрамидан олдин 3 кунга дам бериб, 3 январдан Тошкентда йиғин бошлаймиз.

28 декабрь куни "Қизилқум"га қарши ўйин ўтказилса, 29 декабрда Андижоннинг бошқа бир жамоаси билан назорат баҳси ўтказилади. Иккиси ҳам Самарқандда ўтади. Иккинчи йиғин Тошкентда ўтади, чунки бу ерда ҳозирча машғулот учун тайёр майдон йўқ. Тошкентда бир қатор ўртоқлик баҳслари белгиланган. Бу баҳсларда таркиб шаклланган бўлади. 

Учинчи йиғин эса Абу-Дабида ўтказилади. Хориж йиғинига шаклланган таркиб билан борамиз. У ерда кучли рақиблар кўп, уларга қарши камида 3та ўйин ўтказамиз. 

Қайси чизиқларни кучайтиришни режалаштиряпмиз? Жамоани тарк этган ўйинчилар ўрнига янги футболчилар таклиф этилади. Умуман олганда эса таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнини эса муносиб ўйинчилар билан тўлдирамиз", - дейди Вадим Карленович.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
24 дек 13:16:57
Sherali Shodiyev
Вадим Карнелович вы лучший тренер в Узбекистане. Так держат... ''Динамо Перёёёёёд'' .
2026 год Динамо Самарканд ЧЕМПИОН!!!!
+1   
24 дек 10:47:15
Фарход
'"Динамо Самарканд'" келаётган мавсум Совриндорлар каторида куриш насиб килсин .
+1   
24 дек 10:06:34
Y@Go_6060
Динамо олга
+1   
24 дек 08:43:24
икром
Яшанг
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика