UZ

Сўнгги янгиликлар

01:58Неймар қизил карточка олган ўйинда ПСЖ мағлубиятдан аранг қутулиб қолди  0 01:44Италия. «Лацио» «Кальяри»га 3та гол урди  0 01:35Испания. "Реал Мадрид" "Эйбар"ни қийинчиликсиз таслим қилди  31 00:10Хитой. "Гуанчжоу Эвергранд" чемпион, "Шанхай СИПГ" вице-чемпион  4 23:37"Марсель" - ПСЖ. Бошланғич таркиблар маълум  5 23:30Украина. "Динамо Киев" - "Шахтер" учрашувида дуранг қайд этилди  0 23:24Кейн 9та ўйинда тўртта дубль қайд этди  6 23:19Тиаго Безерра: "Мақсадимиз сари олға юришда давом этамиз"  31 23:17"Лестер"нинг янги вақтинча бош мураббийини кўрдингизми? ФОТО  12 23:08Германия. «Вольфсбург» – «Хоффенхайм» 1:1  1 23:01"Тоттенхэм": Марадонадан кейин, Кобе Брайант! ФОТО  7 22:55Италия. «Ювентус» 10 киши бўлиб «Удинезе»ни 6:2 ҳисобида мағлуб этди  12 22:50Сон Хен Мин - АПЛда энг кўп гол урган кореялик футболчи  14 22:43U-17 Жаҳон чемпионати. Ярим финалга қайси жамоалар чиққанини биласизми?   5 22:38"Реал Мадрид" - "Эйбар". Мезбонларнинг таркиби маълум  26

Вадим Абрамов: «Мақсадга қанчалик эришганимизни яқин ўйинлар кўрсатиб беради» Янгиликлар

Вадим Абрамов: «Мақсадга қанчалик эришганимизни яқин ўйинлар кўрсатиб беради»

«Локомотив» клуби Ўзбекистон кубогининг дастлабки босқичларидан озод этилгани боис жамоа роса 17 кун ўйин амалиётисиз қолди.
Юзага келган вазиятдан унумли фойдаланиш мақсадида темирйўлчилар Тошкент вилоятининг Дукент шаҳарчасида қисқа муддатли йиғин ташкил этишди. Биз ушбу йиғиндан кўзланган мақсад ва жамоанинг келгуси режалари ҳақида билиш мақсадида бош мураббий Вадим Абрамовга мурожаат қилдик.

- Вадим Карленович, Дукент йиғини қандай ўтди ва унда асосан қайси жиҳатларга эътибор қаратилди?

- Дукентдаги йиғин анча самарали ўтди. Ҳар ҳолда кўзлаган режаларимизни имкон қадар амалга оширдик. Табиийки Дукентдаги йиғинда асосий эътибор футболчиларнинг функционал тайёргарлигини оширишга қаратилди. Бунга қай даражада эришганимизни эса яқин орадаги ўйинлар кўрсатиб беради.

- Мавсум эндигина бошланди. Наҳотки шу пайтдаёқ жамоанинг жисмоний тайёргарлиги маросимида бўлмаса?

- Жамоанинг ҳозирги жисмоний ҳолати биз истаган даражада эмас. Шу боис юзага келган танаффусдан фойдаланиб, Дукентда йиғин ташкил қилдик.

- Ушбу йиғин доирасида жамоа «Локомотив-БФК»га қарши назорат-синов учрашувида майдонга тушиб, йирик 6-1 ҳисобида ғалабага эришди. Буни рақибнинг кучсизлиги билан изоҳлаш мумкинми?

- Эҳтимол биз кўчайгандирмиз. Мен «Локомотив-БФК»ни у қадар кучсиз жамоа демаган бўлардим. Ҳар ҳолда мавсумнинг бу пайтида жамоаларнинг кучлари деярли тенг бўлади.

- «Локомотив-БФК»га қарши ўйинда хет-трек қайд этган Фарҳод Тожиев спорт формасига кириб улгурдими?


- Фарҳод ўз устида тинимсиз ишламоқда ва бу бизни қувонтиради.

- Жамоа «Андижон» клубига қарши кечадиган расмий ўйинга қадар яна биронта ўртоқлик учрашуви ўтказадими ёки…

- Албатта. 21 апрел куни 1-лига вакили «НБУ-Осиё» клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз. Бу ўйин ТТЙМИ стадионида ўтказилади. Шундан кейин бевосита «Андижон» билан бўладиган учрашувга тайёргарликни бошлаб юборамиз.

Отабек Эшмаматов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. 25-тур. "Қўқон-1912", "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ғалаба қозонди Олий лига. 25-тур. "Қўқон-1912", "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ғалаба қозонди
Бугун олий лигада 25-турнинг учта ўйини ўтказилди.   309
Бухородаги баҳсли пенальти, нопрофессионаллик... Бухородаги баҳсли пенальти, нопрофессионаллик...
Кеча Бухорода Олий лиганинг 25-туридаги энг эътиборга молик учрашуви...  184
Бухорода стадион диктори Сергеевни Бабаян деб чақирди Бухорода стадион диктори Сергеевни Бабаян деб чақирди
Кеча бўлиб ўтган "Бухоро" - "Пахтакор"...  162
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: