UZ

Сўнгги янгиликлар

02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  1 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  0 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  8 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  3 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  1 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  1 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  6 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  21 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  5 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1

Усмонов Ироқ U-20 ёшлар терма жамоасини ЖЧ-2013даги муввафақият билан табриклади Янгиликлар

Усмонов Ироқ U-20 ёшлар терма жамоасини ЖЧ-2013даги муввафақият билан табриклади

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов Ироқ футбол уюшмаси президенти Нажа ал-Обайди номига табрик мактуби йўллади.
Туркияда бўлиб ўтган 2013 йилги жаҳон чемпионати баҳслари Осиё қитъаси вакиллари учун айниқса муваффақиятли кечди. Жумладан, ЖЧ-2013да иштирок этган тўрт Осиё жамоасидан учтаси чорак финал босқичига етиб келди. Ўз навбатида, Туркиядаги кичик мундиалда Ироқ ёшлар терма жамоаси ярим финал босқичига йўлланма олиб, жаҳоннинг энг кучли тўрт жамоаси қаторига кира олишди.

«Жаҳоннинг энг кучли тўрт терма жамоаси қаторига кириш ҳақиқатан ҳам катта муваффақиятдир ва бу Сиз ва Сизнинг қўл остингиздаги ташкилот мамлакат болалар-ўсмирлар футболини ривожлантиришда тўғри йўналишда машаққатли меҳнат қилаётганини яна бир бор тасдиқлайди», - дейилади ЎФФ Президенти Мираброр Усмоновнинг табрик мактубида.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов Ироқ футбол уюшмаси президенти Нажа ал-Обайдийни ЖЧ-2013даги муваффақиятли иштирок билан табриклади ҳамда бундай зафарлар Осиё ва жаҳон майдондаги давомли бўлишига тилакдошлигини билдирди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика