

Франциялик футболчи ЕЧЛ 5-тури доирасидаги Дортмунднинг "Боруссия" (3:1) жамоасига қарши ўйинда жароҳат олган эди.
Дастлабки текширувлардан сўнг Усмонда сон мушаклари ёрилгани аниқланди.
Тикланиш муддати 5 ҳафта атрофидаги вақтни ўз ичига олади. Бундан ташқари, бу вазиятда унинг эски жароҳати яраси ҳам очилиб кетганлиги ишни мураккаблаштирмоқда.
Футболчи тахминан кейинги йилнинг бошида майдонга қайтади.




