

Уругвайга қарши Копа Америка чорак финал баҳсида бразилияликларнинг 17 ёшли ҳужумчиси асосий таркибда майдонда тушади.
Винисиус сариқ карточкалар сони туфайли дисквалификация бўлган.
"Биз муҳим футболчидан айрилдик, аммо бу ёш футболчи ўзини кўрсатиши учун имконият. Эндрик порлайдиган вақт келди" - деди Бразилия терма жамоаси бош мураббийи.
Эндрик аввалги учта баҳсда захирадан майдонга тушган эди.



