

Баҳс давомида жанубий америкаликлар дарвоза томон 10, осиёликлар эса 6 бора зарба беришган. Аниқ зарбалар бўйича ҳисоб - 0:0.
"Gracenote Sports" маълумотига кўра, XXI аср жаҳон чемпионатларида ҳали бундай ҳодиса кузатилмаганди.
Ўз навбатида бошқа сайт статистикаларида ҳам аниқ зарбалар бўйича ҳисоб 0:0ни ташкил қилган. Қайд этиш керак, дарвоза устуни ёки тўсинига теккан зарбалар аниқ зарба ҳисобланмайди.



