

Бу хабарни Уругвай футбол Ассоциацияси ҳам ўз сайтида тасдиқлади.
“Уругвай миллий терма жамоаси Россияда ўтадиган Жаҳон чемпионати олдидан сўнгги тайёргарликни Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўйин билан ўтказади. Учрашув 7 июнь пайшанба куни соат 20:00да (маҳаллий вақт) “Centenario” ўйингоҳида бўлиб ўтади”, - дейилади хабарда.
Шу пайтга қадар Уругвай ва Ўзбекистоннинг миллий терма жамоалари ўзаро ўйин ўтказишмаган. Бу учрашув икки миллий терма жамоа тарихидаги биринчи ўйин бўлади.




