Урганчда мураббийлар тайёрлаш курси бошланди

Narzulla Saydullayev
9 ноя 2014, 20:08
Урганч шаҳрида Ўзбекистон футбол федерацияси тасурруфида ўтказилаётган беш кунлик тайёрлов курсида 28 нафар хоразмлик ёшлар мураббийлари малакасини оширяпти.
Ушбу жараёнга ЎФФнинг болалар, ўсмирлар ва оммавий футбол бошқармаси бошлиғи Шавкат Имомов раҳбарлик қилмоқда. Унга Хоразм вилояти футбол федерацияси мутахассиси Эркин Қадамов координатор сифатида ёрдам беряпти.
  
Курс дастуридан ўрин олган ўқув ва амалий машғулотлар вилоят марказидаги 5-сон футбол мактаб-интернати ҳамда Урганч олимпия захиралари коллежи базасида олиб борилаётир.


Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›