

“Уотфорд”нинг бир футболчиси ва клубнинг икки ходими коронавирусга чалингани маълум бўлди. Уларнинг барчаси ўзини яхши ҳис қилмоқда, бироқ улар 7 кунни изоляцияда ўтказади. Шу боисдан “Уотфорд” футболчиларининг асосий қисми бугунги машғулотларда иштирок этишдан бош тортган. АПЛ давом эттирилиши бўйича чиқарилган протоколга кўра, клублар агар футболчи ўз соғлиғи билан боғлиқ хавф сезса, у ҳолда улар майдонга қайтишга мажбурланмайди.



