Унаи Эмери: “Мен оптимистман”
15 фев 2019 08:40
Янгиликлар
Унаи Эмери: “Мен оптимистман”
“Арсенал” устози Унаи Эмери БАТЭга учралган мағлубиятдан сўнг фикрлари билан бўлишди.
— Биз мағлуб бўлдик. Хурсанд бўладиган нарса йўқ. Биринчи бўлимда кўплаб вазиятлар бўлди. Аммо рақиб жуда яхши ҳимояланди. Танаффусдан кейин ҳам худди шундай аҳвол кузатилди. Келаси ҳафта бошқача ўйин бўлишига умид қиламиз.
— Ляказетт қизил олди. Ҳафсалангиз пир бўлдими?
— Албатта. Келаси ҳафта у бизга ёрдам бера олмайди. Вазиятни кўрмадим. Шунинг учун унинг четлатиши борасида бир фикр билдира олмайман.
— “Арсенал”нинг кейинги баҳсда ғалаба қозонишига нима учун ишоняпсиз?
— Мен оптимистман. Ва ўз жамоамга ишонаман. Ушбу жуфтликда баҳсни ўз фойдамизга ҳал қилиб, кейинги босқичга чиқимизга ишонаман.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар