

Агент аллақачон "Манчестер Юнайтед" ҳамда ПСЖ клублари вакиллари билан музокаралар олиб борди.
Эслатиб ўтамиз, ҳимоячи якунланган мавсум жароҳати боис асосий таркибдаги ўрнидан айрилиб қолди ва у жамоасини ўзгартириш ҳақида ўйламоқда.
25 ёшли футболчи фаолиятини "Лион"да бошлаган ва шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади.
"Барселона" 2016 йилда Франция терма жамоаси ҳимоячисини ўз таркибига қўшиб олган эди.




