UZ

Сўнгги янгиликлар

09:08Бугун Суперлигада биринчи босқич якунига етади  8 08:45Германия кубоги. "Шальке-04" биринчи босқичдан муваффақиятли ўтди  0 08:40Андрей Фёдоров: "Энди бироз ҳордиқ чиқариб олишга вақт бўлади"  0 08:39Бахтиёр Ашурматов: "Айбни ўз зиммамга оламан"  3 08:37Андрей Шипилов: "Ҳақли равишда кучли олтиликдан жой олдик"  4 08:33Франция. «Лион»ни мағлуб этган «Реймс» пешқадам бўлиб олди  0 08:23Испания чемпионати бошланди. «Леванте»дан йирик ғалаба  1 08:14ВИДЕО. АГМК - "Металлург" 2:3  6 08:10Шаҳрам Ғиёсов рақибини нокаут қилди!  4 08:03ВИДЕО. "Бухоро" - "Локомотив" 0:1  1 07:40Баҳром Ҳайдаров: "Омад биз томонда бўлди"  4 07:38Нўъмон Ҳасанов: “Олмалиқдаги ўйин натижаси билан умуман қизиққаним йўқ”  9 07:09Улуғбек Бақоев: “Баъзи йигитларимиз жароҳатига қарамай майдонга тушди”  2 05:18Роналду билан "қуролланган" "Ювентус"ни ким тахтдан туширади? — А Серия янги мавсумига превью  16 00:55Расман: Жервиньо Хитойдан кейин Италияга қайтди  3

Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон U-23 терма жамоасига табрик йўллади Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон U-23 терма жамоасига табрик йўллади

Бир неча кун илгари барчамизнинг умидимиз бўлиб Хитойга жўнаб кетган ва энди халқ қаҳрамонлари сифатида ортда қайтаётган футболчиларимиз — биз сизлар билан фахрланамиз!

Бир дақиқа бўлсин тиним билмаган мураббийларимиз, катта футболга дадил кириб келган футболчи укаларим ва албатта, делегациямиз сафида Хитойга жўнаб кетган ҳар бир вакилимизга миллионлаб мухлисларимиз номидан ташаккур изҳор қиламан. Сизлар нафақат қитъанинг айни вақтдаги энг кучли жамоаси эканлигингизни кўрсатдингиз, балки бутун Осиёга ким аслида ким эканини ҳам намоён эта олдингиз. Бу билан эса бутун Ўзбекистон халқига байрам кайфияти улашдингиз. Ушбу тарихий ғалабангиз билан Президентимизнинг қувончли табассумларига сабабчи бўлишдек бахтга муяссар бўлдингиз.

Сафарга кетишингиз олдидан сиз босиб ўтадиган машаққатли йўл футболга ошно тутинган одамларимиз юзларидаги табассум ва дилларидаги чексиз қувончга сабаб бўлиши, мана шу оний фурсатдаги бахтиёрлик учун эса йиллар давомида меҳнат қилиш арзирли бўлиши ҳақида гаплашгандик. Энди баралла айта оламизки, сиз бу миссияни шараф билан уддалай олдингиз.

Сизни сафарга жўнатган ҳар бир ватандошимиз, уйда интиқ кутаётган ота-онангиз, ака-ука-ю опа-сингилларингиз энди барчаларингиз билан ғурурланиб юришади. Сизнинг бу муваффақиятингиз ўзбек футболи тарихига олтин ҳарфлар билан ёзилади. Айниқса, “қор жанги”дек кўринган финал учрашуви тилларда достон бўладики, биз бу ўйинни йиллар давомида эслаб юрамиз ва ҳар бир ёдга олган лаҳзаларимизда ўзимизни бахтиёр ҳис қиламиз.

2018 йил мамлакатимиз спортида, хусусан футболда катта ўзгаришлар йили бўлади. Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевдек суянчимиз бор экан, биз бундай ғалабаларга биргаликда ҳали кўп эришамиз. Сиздан ўтинчимиз шуки, ўсишда, изланишда ва меҳнат қилишда давом этинг. Зеро, мамлакат миллий терма жамоасини Жаҳон Чемпионатига ҳам айнан ўзингиз олиб чиқасиз ва миллионлаб ўзбекистонликларга азалий орзулари рўёбини тақдим этасиз. Бугунги ғалаба шу йўлдаги дебоча бўлиб тарихга муҳрланади.

Тарихий ғалаба, тарихий чемпионлик муборак бўлсин! Омад, зафар ҳамда етакчилик сизни асло тарк этмасин! Баракалла!

Умид Ахмаджонов, МОҚ президенти

Рейтинг: +119   

Фикрлар

+28   
27 янв 18:58:26
uzb will win all two matches
kim nima desa desin lekin Umidaka kelgandan buyon futbolimizga fayz kirdi...
+27   
27 янв 18:59:22
Шахбоз Камилович
BIZADA BUNYODKOR STADIONI MASSSSSSSS BIZADA OSIYOO KUBOKI BORRRRRR)
+18   
27 янв 18:59:53
Zohid
АЛЛОҲИМ ШУ КУНЛАРГА ЕТКАЗГАНИГА ШУКУР!!! УМИД АХМАДЖОНОВ СИЗНИ ҲАМ "ҚОРЛИ ҒАЛАБА" БИЛАН ТАБРИКЛАЙМИЗ!!!
+14   
27 янв 18:58:03
Baxtiyor
Gap yoq Umidaka Yashavorin. Faqat uff dan ketkaniz yaxshi bolmadi afsus!
+12   
27 янв 19:01:49
Kamolav Zuxriddin 19
Xitoyda jamoamizni qattiq Sovuqda qo'llab turgan muxlislarga ham katta rahmat.
+11   
27 янв 18:56:00
-Sarick- *ManUtd* [Pakhtakor]
Умид ака Умид Қилиб Қоламиз МТЖГА Кейруж ёки Муслим келишини
+10   
27 янв 18:58:57
uzbek mann
Ana g'alabaning kuchi.Bitta g'alaba butun millatni birlashtirdi.Ilohim ko'z tegmasin.
+10   
27 янв 18:58:02
Tiago Bazerra
Sizgaxam katta raxmat
+10   
27 янв 18:57:34
Xasan_barsa
Баракалла АЗАМАТЛАР хаммага насиб қилсин сизлардек ота-онага рахмат олиб келиш
+9   
27 янв 18:57:01
Bahodir
2018 йил мамлакатимиз спортида, хусусан футболда катта ўзгаришлар йили бўлади. Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевдек суянчимиз бор экан, биз бундай ғалабаларга биргаликда ҳали кўп эришамиз.
+7   
27 янв 19:03:44
newuzb6733
шу уфа га таклиф бор мана курдик хитой кор ёгиб совук булса хам очни кабул килиб утказди биз хам 2020 йили январда утказсак буларкану мана бизда январь ойи кашкардарё сурхондарё ва самаркандда уртача харорат + 10 булди
+7   
27 янв 18:56:22
Tiago Bazerra
Yashang Xojaka
+6   
27 янв 19:11:53
Албарс
Фарзандинг бор футболда,
Қорда хам ўйнаб ютгай,
Фарзандинг бор футболга,
Баъзида битик битгай.
Ғалабанг муборак Ўзбекистоним!

Вьетнам сўзсиз маҳв булди,
Чинда - қорли бўронда,
Бугун байрам тантана,
Қадимий юрт Туронда!
Ғалабанг муборак Ўзбекистоним!

Илк қадам булсин ЮТУҚ,
Қатар томон қўйилган,
Ишғол булсин мундиал,
Имконсиздай туйилган!!!
Ғалабанг муборак Ўзбекистоним
+5   
27 янв 19:29:04
Sumalak
Мираброр Усмонов ва Самвел Бабаянга салом бериб қўйдик. Агар иккаласи кетмаганда гурухдан чиқиши қийин эди. Антифутбол тугади дўстлар
+5   
27 янв 19:13:39
DavronbekRustamjon o'g'li
Bugungi g'alaba bilan barcha futbol muhlislarini tabriklayman.Iltimos bugun pravakatsiya qilib urishmelik,Realni o'yini qanaqa chiqishdan qatiiy nazar bugun biz uchun baxtli ,unitilmas,va xudo xoxlasa futbolimiz uchun tramplin vazifasini o'tab bergan kun bo'lib tarixga kirgan kun bo'lsin.REAL-BARSA keyin davom etadi!!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Осиё ўйинлари-2018. Ўзбекистон Қатарни 6:0 ҳисобида мағлуб этди! Осиё ўйинлари-2018. Ўзбекистон Қатарни 6:0 ҳисобида мағлуб этди!
Осиё ўйинларининг 2-туридан ўрин олган Қатар - Ўзбекистон учрашуви...  274
Суперлига. 22-тур. "Металлург" кучли олтикка кирди, "Қўқон-1912" Фарғонада мағлуб бўлди Суперлига. 22-тур. "Металлург" кучли олтикка кирди, "Қўқон-1912" Фарғонада мағлуб бўлди
Бугун Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган тўртта ўйин бўлиб ўтди.  168
"Атлетико" "Реал"ни мағлуб этди ва УЕФА Суперкубогини қўлга киритди "Атлетико" "Реал"ни мағлуб этди ва УЕФА Суперкубогини қўлга киритди
Ҳозиргина УЕФА суперкубоги доирасида "Реал" -...  105
Купер Гадоев ва Турсуновни терма жамоага чақирди Купер Гадоев ва Турсуновни терма жамоага чақирди
Сентябрь ойида Ўзбекистон терма жамоаси Сурия ва Эрон билан ўртоқлик...  85
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг