Умид Аҳмаджонов: "24 соат ишлаб бўлса ҳам терма жамоамизни Олимпиада ва ЖЧга олиб борамиз"
29 янв 2018 23:00
Янгиликлар
Умид Аҳмаджонов: "24 соат ишлаб бўлса ҳам терма жамоамизни Олимпиада ва ЖЧга олиб борамиз"
Ўзбекистон МОҚ президенти ва ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов келажакда Ўзбекистон футболидаги муваффақиятларга ишонади.
"Мана Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси чемпионликни қўлга киритганидан халқимиз, Президентимиз жуда хурсанд. Футболчиларимизнинг хар бирига алоҳида "Малибу" машиналари совға қилинди. Кутиб олиш маросимида ҳам ҳаво совуқ бўлишига қарамай халқимиз, мухлисларимиз ўз фарзандлари билан, Ўзбекистон байроқларини кўтарган ҳолда футболчиларни кутиб олишди. Халқимиз бундай ютуқларни соғинган эди. Насиб қилса, бу доимий бўлади. Олдимизда Осиё ўйинлари, Токио Олимпиадаси, Қатардаги жаҳон чемпионати кутиб турибди. Халқимизга, Президентимизга ваъда бераман: 24 соат ишлаб бўлса ҳам терма жамоамизни Олимпиадага ҳам, жаҳон чемпионатига ҳам олиб борамиз", - деди Умид Аҳмаджонов.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар