Умарбек Эшмуродов "Насаф"га ўтди

Tolibjon Qosimov
15 июл 2017
“Шўртан” футбол мактаби тарбияланувчиси, жамоамизда ўз ўрнига эга бўлган ажойиб ҳимоячимиз Умарбек Эшмуродов эртадан воҳамизнинг яна бир жамоаси “Насаф” таркибига бориб қўшилади.

Биринчи давра якунида “аждарлар” мураббийлар штаби ушбу футболчимизга катта қизиқиш билдираётганини жамоамиз раҳбариятига маълум қилган эди. Шу кунгача олиб борилган музокаралардан сўнг, томонлар келишувга эришди ва Умарбек Эшмуродов эндиликда “Насаф” шаънини ҳимоя қиладиган бўлди.
Жамоамиз сафига эса “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчиси Дилшод Хушбаков келиб қўшилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ёш ва иқтидорли футболчи жамоамиздаги фаолиятини 2012 йилда ёшлар таркибида бошлаган эди.
Батафсил маълумотларни сайтимиз орқали ёритишга ҳаракат қиламиз.
Бизни кузатишда давом этинг!



“Шўртан ПФК” матбуот ҳизмати.


Tolibjon QosimovMuallif
Manba: championat.asia