UZ

Сўнгги янгиликлар

23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  0 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  1 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3

Умарали Раҳмоналиев: "Навбаҳор" билан учрашувда "Бунёдкор"нинг нималарга қодирлигини кўрсатишга ҳаракат қиламиз" Янгиликлар

Умарали Раҳмоналиев: "Навбаҳор" билан учрашувда "Бунёдкор"нинг нималарга қодирлигини кўрсатишга ҳаракат қиламиз"

Coca Cola Суперлигасининг бу турида Тошкентда "Бунёдкор" - "Навбаҳор" жамоалари ўзаро тўқнаш келади.

Иван Бошкович бошчилигидаги "қалдирғочлар" ўз қароргоҳларида тайёргарликни давом эттиришмоқда. Кечаги машғулотларда барча футболчилар иштирок этди. "Навбаҳор"га қарши ўйинни Суҳроб Иззатов ва Давронжон Эргашев дисквалификация сабаб ўтказиб юборади. 

Олдиндаги баҳс ҳақида Умарали Раҳмоналиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

 

"Олдинда қийин ўйин кутмоқда. "Навбаҳор" чемпионлик учун курашаётган жамоа ҳисобланади. Шунга яраша тайёргарлик кўряпмиз. Бу учрашувда яхши натижа қайд этиб, мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Боримизни берамиз, тамом. "Бунёдкор" нималарга қодирлигини кўрсатмоқчимиз. 

Сентябрь ойида терма жамоа билан кўп ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдик. Уругвай, Аргентина билан кечган беллашувлар катта тажриба берди. Шунинг ҳисобига бўлса керак, Словакияга қарши баҳс ўйлаганимизданда енгилроқ кечди",- дейди Умарали Раҳмоналиев. 


Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашуви 1 октябрь куни 18:30да "Жар" стадионида бўлиб ўтади. Ўйинни Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси бошқариб боради.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика