

«Бир неча йил олдин мен молиявий тепаликка етдик дегандим. Мен нотўғри гапирган эканман.
Агар «Бавария» ва Дортмунд бир нафардан хитойлик футболчини сотиб олса, тахминан 300 миллион хитойлик уларни ўйинини интернетда кўриш учун ҳар куни 1 евродан тўлайди, шундай биз умуман бошқача вазиятга эга бўламиз. Бир кунда 300 миллион евро.
Яқин орада клублар 150-200 миллион евролик трансферларни амалга оширишади», – дейди Хенесса ESPN нашрига.
Айни пайтда дунёда энг қиммат трансферни МЮ амалга оширди. Англия клуби Поль Погба учун «Ювентус»га 105 миллион евро тўлади.



