Ули Хенесс: "Гвардьола Моуриньодан кучли эканини исботлаб бўлган"

Tolibjon Qosimov
28 авг 2013, 15:30
"Бавария" президенти Ули Хенесс клуб бош мураббийи Хосеп Гвардьола "Челси" устози Жозе Моуриньодан кучли эканини айтди.
– Гвардьола ва Моуриньо ўртасида бир неча йиллар давомида Испанияда кескин кураш борди, унда бизнинг мураббий катта фарқ билан ғолиб бўлди, – дейди Хенесс Sport Bild нашрига. – Моуриньо билан гаплашмаганман, менимча улар яхши дўст. Жума куни ажойиб ўйин бўлади. Бир томонда Гвардьола, иккинчи томонда эса Моуриньо "Челси" устози сифатида.

30 сентябрь куни Европа Суперкубоги финалида "Бавария" ва "Челси" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sport-express.ru