

Вазирлар шу орқали Евро-2020 1/8 финалида Швецияни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олган Украина ТЖ аъзоларини қўллаб-қувватлашди.
“Украина Евро-2020 1/4 финалида. Бу терма жамоамиз ва мураббийлар штаби учун катта ютуқ. Табриклайман. Мазкур муваффақият учун йигитлар ва мураббийлардан миннатдорман. Бу мотивация беради, жамоамиз учун чин қалбдан мухлислик қиладиган мамлакатни бирлаштиради”, дейди Шмигаль.




