

«Олдимизга қўйилган вазифани бажара олмаган бўлсак ишни давом эттиришдан қандай маъно бор? Барча айбни ўз бўйнимга оламан ва истеъфога чиқаман. Европа чемпионатига тайёргарлик учун шарт шароитларни яратиб берган Украина футбол Федерациясига миннатдорчилик билдираман.
Барчаси юқори савияда бўлди. украиналик мухлислардан узр сўрайман, биз уларнинг ишончларини оқлай олмадик», – дейди Фоменко.
Украина терма жамоаси Евро-2016 гуруҳ босқичида барча ўйинларда ютқазди ва гол ура олмай мусобақани тарк этди.


