"Уфа": "Легионерлар кетиш хоҳишини билдиришмади"

Alisher
8 мар 2022, 15:38
"Уфа" бош директори Шамиль Газизов клубда легионерлар билан ҳолат стабил эканлигини айтди.

"Бизда легионерлар билан ҳолат ўз жойида. Ҳеч бир чэт эллик ўйинчи ҳали бу борада оғиз очмади ва кетиш хоҳишини билдирмади", - дейди Газизов.

Олдинроқ, ФИФА РПЛ ва МФЛда ўйновчи футболчиларга жорий мавсум сўнггига қадар шартномаларини тўхтатишга рухсат берганди.

Эслатиб ўтамиз, "Уфа" сафида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўрунов Москванинг "Спартак" жамоасидан ижара асосида ўйнамоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: СЭ

Сўнгги янгиликлар

Барча ›