

Айни пайтга келиб ТОП-5 чемпионатлар орасида "Эвертон" ҳужумчиси Уэйн Руни энг фойдали ҳужумчи бўлиб турибди. Унинг рақиблар дарвозаси томон берган зарбаларидан 37.5 фоизи голга айланган (24та зарба, 9та гол). Иккинчи ўринда "Монако" форварди Радамель Фалькао 33.33% (42та зарба, 14та гол), учинчи поғонада эса "Бетис" ҳужумчиси Антонио Санабрия 33.33% (21та зарба, 7та гол).




