УЕФА «Бавария»га 25 минг евро жарима солди

Narzulla Saydullayev
7 июн 2018, 09:10
УЕФА «Бавария», «Бешиктош» ва «Рома» клубларига якунланган ЕЧЛ ўйинларидан келиб чиққан ҳолда жарима солди.

«Бавария» «Реал»га қарши ярим финал баҳсида (1:2) мухлисларинг тартибсизлиги туфайли 25 минг евро жарима тўлайди. Мюнхенликлар мухлислари майдонга тушиб тақиқланган баннер кўтаришган.

«Бешиктош» мухлислари 1/8 финал доирасидаги «Бавария»га қарши ўйинда (1:3) ўтиш йўлларини тўсиб қўйишгани ва майдонга турли буюмлар отишгани учун Туркия клуби 34 минг евро тўлайди.

«Рома» мухлислари 1/8 финал доирасидаги «Шахтёр»га қарши баҳсда (1:0) пиротехника воситаларини ишлатишгани ва майдонга отишгани учун Рим клуби 7 минг еврони УЕФА ҳисобига ўтказиб беришга мажбур.

Бундан ташқари римлик мухлислар ярим финалда «Ливерпуль»га қарши баҳсда (2:5) тартибсизлик қилишгани учун «Рома» яна 50 минг евро тўлайди. Клубга еврокубоклар доирасидаги навбатдаги иккита сафар ўйинига чипта сотиш тақиқланди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: uefa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›