УЕФА 1 апрель куни йиғилиш ўтказади

Mirjalol Normatov
30 мар 2020, 19:07
Коронавирус сабабли УЕФА йиғилиш ўтказади.

1 апрель куни ташкилотнинг 55 нафар маслаҳатчилари айни дамдаги ҳолат ва чемпионатларнинг янгиланишини муҳокама қилишади. Балки улар чемпионатларнинг қачон бошланиши мумкинлиги борасида ҳам тўхталишлари мумкин.

Шунингдек, йиғилишда ёзда клублари билан шартномаси якунланадиган футболчилар ва трансферлар ойнаси масаласи ҳам ўртага ташланади, деб ёзади УЕФА расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Европадаги деярли барча давлатларда футбол вақтинчалик тўхтатилган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal