

Бугун Бельгия терма жамоаси ҳужумчиси Францияга қарши Евро-2024 нимчорак финал баҳсида (0:1) тўлиқ иштирок этди ва битта аниқ зарба берди, аммо гол ура олмади. Учрашув якунига кўра бельгияликлар турнирни тарк этишди.
Олдинроқ Лукаку Европа чемпионати гуруҳ босқичида Словакия, Руминия ва Украинага гол ура олмаган эди. Унинг учта голи бекор қилинди: Иккита гол офсайд туфайли, биттаси тўп жамоадошининг қўлига теккани учун бекор бўлди.



