UZ

Сўнгги янгиликлар

09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  1 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  7 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  10 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  8 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  4 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  3 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  11 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  20 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  3 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1

Учқун Қобилов: "Динамо"нинг энг яхши ўйинларидан бири бўлди" Янгиликлар

Учқун Қобилов: "Динамо"нинг энг яхши ўйинларидан бири бўлди"

«Динамо» - «Машъал-2» (5:1) учрашувидан кейин мезбонлар катта мураббийи Учқун Қобилов ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Учқун ака, бугунги ўйин таблодаги натижага мос бўлди, дея оласизми?

- Шубҳасиз, жамоамиз бугунги рақибдан ҳар томонлама кучли эди ва натижа ҳам ўйинга мос бўлди. Ўйиндан олдин биз рақибни ҳурмат қилган ҳолда баҳсга пухта тайёргарлик кўрган эдик. Йигитларда ҳам хоҳиш ва иштиёқ жуда кучли эканлиги бугунги баҳсда намоён бўлди. Олдинги баҳсларда жамоа ўйинидан тўла қониқиш ҳосил қилмаганлигимни айтгандим. Бугун эса йигитлар кўрсатмларни тўлиқ бажаришди. Бош мураббийимиз Илҳом Шарипов озроқ бетоблиги сабаб, айни дамда Тошкентда даволанаётган бўлсаларда, ўйиндан олдин кўрсатмаларни бериб, йўл-йўриқ кўрсатмоқдалар. Илҳом ака тез орада сафимизга қайтадилар.

- Бугунги баҳс «Динамо»нинг мавсумдаги энг чиройли ўйини бўлди, деган фикрга қўшиласизми?

- Энг яхши ўйинларимиздан бири бўлди. Лекин умид қиламанки энг яхшиси ҳали олдинда.

- Бугун «хет-трик»ка эришиб, чемпионат тўпурарига айланган Амиржон Сафаров билан алоҳида иш олиб борилаяптими?


- Ёш ҳужумчимиз мавсумни ёмон ўтказмаяпти. Фақат ўсишдан тўхтаб қолмаслиги керак. Ҳар бир ёш футболчи билан бўлгани каби, у билан ҳам машғулотларда ва ундан кейин алоҳида иш олиб бориляпти. Ўтган ўйинларда Амиржон майдонда хато ва камчиликларга йўл қўйган эди. Бугун эса ўша хато ва камчиликларидан тўғри хулоса чиқариб, ўйинда ўзини кўрсата олди. У тўпурарга айланган бўлсада, ўсишдан тўхтамаслиги шарт. Ўшанда у муваффақиятга эриша олиши мумкин.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика