

Ироқ U-23 — Австралия U-23 1:2
Ироқ ғалабага жуда яқин келганди, аммо баҳс охирида 2 та гол ўтказиб, мағлубиятга учради ва турнирни гуруҳ босқичида якунлайдиган бўлди.
Тайланд U-23 — Хитой U-23 0:0
Куннинг яна бир баҳсида Тайланд ва Хитой Олимпия терма жамоалари голсиз дуранг қайд этишди. Ушбу натижа Хитой терма жамоасига гуруҳдан чорак финалга йўл олиши учун етарли бўлди.

Чорак финал: Ўзбекистон — Хитой!
Гуруҳ босқичидаги натижаларга кўра, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси чорак финалда Хитойга қарши майдонга тушадиган бўлди. Баҳс 17 январь куни 16:30да бошланади.



