U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Туркманистон учрашувини суриялик ҳакам бошқаради

Оқил Абдубарноев
1 июн 2022, 19:42
U-23 Осиё Кубогининг 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Туркманистон учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар маълум бўлди.

Учрашувни суриялик Ҳанна Ҳаттаб бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюрти Али Аҳмад ҳамда австралиялик Оуэн Голдрик ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам — австралиялик Жонатан Баррейро. 

Учрашув комиссари — қатарлик Али Ҳомуд Ал Наими. ВАРда сингапурлик Муҳаммад Тақи ишлайди. Унга таиландлик МонгМонкголкаи Пешри ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, турнирнинг очилиш учрашуви соат 20:30 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›