UZ

Сўнгги янгиликлар

17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  3 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  4 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  4 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  2 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  4 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  8 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  10 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  47

U-23 Осиё чемпионатидаги рақибимиз Эрон терма жамоасида мураббий ўзгарди Янгиликлар

U-23 Осиё чемпионатидаги рақибимиз Эрон терма жамоасида мураббий ўзгарди

Келаси йилнинг январь ойида Таиландда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон Эронга қарши баҳс олиб боради.

Маълумки, футболчиларимиз гуруҳ ўйинларини Эрон, Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўтказишади. Яқинда Эрон олимпия терма жамоасида бош мураббий ўзгарди. Бунгача жамоани бошқариб келган Фарҳад Мажиди истеъфога чиқиб, унинг ўрнига бошқа маҳаллий мутахассис Ҳамид Эстили тайинланди. 

Шундай қилиб ўтган бир йилга вақт ичида Эрон U-23 жамоасида учинчи марта мураббий алмашди. Аввалига хорватиялик мутахассис Златко Кранчар иш олиб бораётганди. Ундан кейин Фарҳад Мажиди қисқа муддат фаолият борди ва мана энди терма жамоа яна бошқа мураббий қўлига ўтди. 

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги U-23 Осиё чемпионати 8-26 январь кунлари Таиландда ўтказилади ва кучли учликка кирган жамоалар Токио Олимпиадасига йўлланма олади. 

P.S. Ҳамид Эстили 1998 йилги жаҳон чемпионатида АҚШ терма жамоасига тарихий голни ургани билан ёдда қолган.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика