
Терма жамоамиз 30 январдан 9 февралга қадар Таиландда ўқув-машғулот йиғинини ўтказади. Маълумки, U-22 терма жамоамиз бу йил Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этади. Шу боис Австралиядаги Осиё Кубогидан кейин Мақсудов энди бор эътиборни ўзи бошчилик қилаётган терма жамоага қаратади.