UZ

Сўнгги янгиликлар

17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  0 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  1 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  1 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  8 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  6 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  5 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  4 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  49 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  1 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1

U-21 Биринчилиги. Тўпурарлар пойгасида кимлар етакчи? Янгиликлар

U-21 Биринчилиги. Тўпурарлар пойгасида кимлар етакчи?

Кеча U-21 Биринчилигида 8-тур ўйинлари якунига етди.

Ортда қолган 8та турдан кейин тўпурарлар пойгасига эътибор қаратмоқчимиз. Рўйхатда биринчи ўринда "Сўғдиёна" клуби ярим ҳимоячиси Саҳоб Рашидов бормоқда. Сардор ва Санжар Рашидовнинг укаси ҳисобланган Саҳоб 8та турда 12та гол уришга эришди.

"Пахтакор" вакили Алишер Одилов эса 8та турда 8та тўп киритиб ҳозирча иккинчи ўринда бормоқда. АГМК ҳужумчиси Камронбек Абдулҳамидов ҳисобида 7та гол мавжуд.

"Металлург" аъзоси Маҳмуджон Қудратиллаев бугунги кунгача 6 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилишга эришди. "Насаф" ҳужумчиси Жавоҳир Ҳасанов ҳисобида 5та гол бор.

"Сурхон" вакили Муҳаммадали Абдураҳмонов ҳамда "Навбаҳор" футболчиси Ҳусайин Эргашбоев 8та турда 4тадан гол уришди.


U-21 Биринчилиги. 8-турдан кейинги тўпурарлар пойгаси

12 - Саҳоб Рашидов ("Сўғдиёна") (17.09.1998)
8 - Алишер Одилов ("Пахтакор") (15.07.2001)
7 - Камронбек Абдулҳамидов (АГМК) (05.06.1998)
6 - Маҳмуджон Қудратиллаев ("Металлург") (25.05.2000)
5 - Жавоҳир Ҳасанов ("Насаф") (11.02.2000)
4 - Муҳаммад Али Абдураҳмонов ("Сурхон") (05.10.2000)
4 - Ҳусайин Эргашбоев ("Навбаҳор") (21.08.2000)

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика