UZ

Сўнгги янгиликлар

00:25ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувларнинг таркиблари маълум  0 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:49ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Манчестер Сити". Бошланғич таркиблар аниқ!  12 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  1 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  5 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  20 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  27

U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон Камбоджани ўта йирик ҳисобда таслим қилди Янгиликлар

U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон Камбоджани ўта йирик ҳисобда таслим қилди

Хитой Тайпейида U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи давом этмоқда.

Фарҳод Нишонов бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Камбоджа термаси билан беллашди ва йирик ғалабага эришди.   

Учрашувнинг 13-дақиқасида чап қанотдан Ўринбоев узатган тўпни Азизбек Тўлқинбеков жуда чиройли тарзда дарвозага йўллади - 0:1. ГОЛНИ КЎРИШ

42-дақиқада яна Ўринбоевнинг ошириб берган тўпини бу сафар Дилшод Абдуллаев боши билан рақиб дарвозасига йўллади - 0:2. ГОЛНИ КЎРИШ

45+2-дақиқада Азизбек Тўлқинбеков дублга эришди - 0:3. Унга тўпни Асилбек Жумаев етказиб берди. ГОЛНИ КЎРИШ

55-дақиқада Муҳаммадали Ўринбоев жарима майдони ичидан чап оёғи билан чиройли гол урди - 0:4. ГОЛНИ КЎРИШ

67-дақиқада яна Ўринбоевдан пас ва захирадан майдонга тушган Лазизбек Мирзаев гол урди - 0:5. ГОЛНИ КЎРИШ

84-дақиқада Духсановнинг қанотдан узатган тўпи Саидовга тегиб йўналишини ўзгартирди ва Саидумархон Саиднуруллаев уни дарвозага йўллади - 0:6. ГОЛНИ КЎРИШ

90+2-дақиқада Тўлқинбековнинг тўп узатишидан кейин Саиднуруллаев дублга эришди - 0:7. ГОЛНИ КЎРИШ

Учрашувда Ўзбекистон 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди Ўзбекистон кейинги учрашувни 25 сентябрь куни Непалга қарши ўтказади.

 

Камбоджа U-20 - Ўзбекистон U-20 - 0:7

Голлар: Азизбек Тўлқинбеков 13, - 0:1 (Ўринбоев пас). Дилшод Абдуллаев 42, - 0:2 (Ўринбоев пас). Азизбек Тўлқинбеков 45+2, - 0:3 (Жумаев пас). Муҳаммадали Ўринбоев 55, - 0:4 (Аҳмаджонов пас). Лазизбек Мирзаев 67, - 0:5 (Ўринбоев пас). Саидумархон Саиднуруллаев 85, - 0:6. Саидумархон Саидунуруллаев 90+2, - 0:7 (Тўлқинбеков пас)

Камбоджа U-20: 22.Чонгмиенг Рон, 4.Чумсидет Эм, 5.Ти Хан, 8.Сони Ит, 11.Сокеа Сренг, 12.Ватана Леом, 14.Веннин Чин, 17.Макара Соун, 18.Меан Чанрит, 19.Девин Ук, 20.Даро Тач.

Ўзбекистон U-20: 12.Муҳаммадюсуф Собиров, 4.Ғиёсжон Ризақулов, 5.Азизбек Тўлқинбеков, 6.Равшан Хайруллаев, 7.Далер Туҳсанов, 10.Муҳаммадали Ўринбоев (9.Саидумархон Саиднуруллаев, 78), 15.Асилбек Жумаев (22.Лазизбек Мирзаев, 65), 18.Наримон Аҳмаджонов (13.Беҳруз Жуматов, 65), 19.Рустамбек Фомин (16.Муҳаммадали Реимов, 78), 20.Дилшод Абдуллаев, 23.Абдуғафур Ҳайдаров (8.Амирбек Саидов, 78)
Захира: 1.Ҳуниддин Неъматов, 21.Самандар Муратбаев, 2.Саидхон Ҳамидов, 3.Мейирбек Режабалиев, 11.Муроджон Комилов, 14.Нурлан Ибраимов, 17.Оллоберган Каримов.


ЎЙИННИ ТОМОША ҚИЛИШ

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика