U-19 Осиё чемпионати «А» саралаш гуруҳи. Қатар - Ҳиндистон 2:0

Narzulla Saydullayev
4 окт 2013, 23:00
Бугун U-19 Осиё чемпионати-2014 "А" саралаш гуруҳида 1-тур якунланди.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси дам олган турда иккита ўйин бўлиб ўтди. Олдинроқ Туркманистон ёшлари Непал устидан иродали (2:1) ғалабага эришгани ҳақида хабар бергандик.

Саралаш мезбони ҳисобланган Қатар ёшлари эса Ҳиндистон дарвозасига жавобсиз иккита гол уришди - 2:0.

Эслатиб ўтамиз, Алексей Евстафеев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси саралашни 6 октябрь куни Туркманистонга қарши ўйин билан бошлайди. Шу куни Непал Ҳиндистон билан ўйнайди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›