U-19 Осиё чемпионати «А» саралаш гуруҳи. Бугун гуруҳдошларимиз баҳсларни бошлашади

Narzulla Saydullayev
4 окт 2013, 10:50
Бугун Қатарда U-19 Осиё чемпионати-2014 «А» саралаш гуруҳи иштирокчилари баҳсларга киришадилар.
Бу гуруҳда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси иштирок этади. Бугун гуруҳдаги қолган тўртта рақибларимиз 1-турни ўтказишади.

Алексей Евстафеев шогирдлари бугун дам олишади.

Бугун бўлиб ўтадиган ўйинларнинг бошланиш вақти Тошкент вақти билан келтирилмоқда:

4 октябрь (жума)
Непал - Туркманистон 18:30
Ҳиндистон - Қатар 21:00


Ўзбекистон ёшлари саралашдаги дастлабки ўйинни 6 октябрь куни Туркманистон ёшларига қарши ўтказади. Бу учрашув Тошкент вақти билан соат 18:30да бошланади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia