U-17 ЖЧ. Бугун Ўзбекистон Канадага қарши майдонга тушади

Omonjon To`xtamirzayev
13 ноя 2023
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугун U-17 Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи доирасида 2-учрашувини ўтказади.

Канадага қарши беллашув Ўзбекистон вақти билан 17:00да старт олади.

Мазкур ўйинда Ўзбекистон термаси тўлиқ оқ либосда, дарвозабон эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланади.

Учрашувни боливиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам — Иво Мендез, унга қанотларда ҳамюртлари Алберто Карлос ва Рожер Апаза ёрдам беради. Тўртинчи расмий ҳакам вазифаси эса Ториқ Мунирга (Индонезия) топширилган. 


U-17 Жаҳон чемпионати
Ўзбекистон - Канада
13-ноябрь. 17:00
"Манаҳан" стадиони. Суракарта


Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: championat.asia