

20 ёшли форвард мамлакат чемпионатининг 5-турида “Лион”га қарши баҳснинг 71-дақиқасида дарвозани ишғол этди.
Тюрамнинг ўғли орадан 23 йил, 6 ой ва 22 кун вақт ўтиб отасидан кейин Франция чемпионатининг юқори дивизионид гол уришга эришди, дея хабар бермоқда L'Équipe.Лилиан Тюрам Франция чемпионатидаги илк голини 1994 йилнинг 19 февралида “Монако” сафида киритган.



