

28 ёшли Зиеш 2020 йилнинг ёзида "Аякс"дан 40 миллион евро эвазига Лондонга кўчиб ўтганди. Марокашлик футболчининг "Челси" билан 2025 йилгача шартномаси бор.
2020 йилнинг ёзида "Лейпциг"дан 53 миллион евро эвазига "аристократлар" сафига келиб қўшилган 25 ёшли Вернернинг ҳам шартномаси 2025 йилга қадар амал қилади.



