Тухель: "Кейн янада кўпроғига эриша олади"

Mirjalol Normatov
24 сен 2023, 11:21
"Бавария" бош мураббийи Томас Тухель ҳужумчи Харри Кейннинг мюнхенликлар таркибида эришаётган натижалари ҳақида гапирди.

Англиялик ҳужумчи Бундеслига доирасида "Бохум"га қарши ўйинда хет-трик қайд этди. Айни дамда 30 ёшли футболчининг ҳисобида 8 гол ва 4 ассист бор.

"Кейн янада кўпроғига эриша олади, бунга умуман шубхам йўқ. У ўзи учун одатий ишларни бажармоқда - голлар уряпти, ассист бўляпти, масъулиятни бўйнига олмоқда, ҳар доим ўзининг маҳоратини кўрсатяпти. У бугунги вазифасини тўлақонли бажарди", - деди Тухель.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bayern & Germany

Сўнгги янгиликлар

Барча ›