

Журналист Дэвид Орштейннинг маълумотига кўра, битим 1,5 йил (уни ҳар қайси томон бир йилга узайтириши мумкин) муддатга мўлжалланган.
Олдинроқ, Тухелнинг Лондонга туш пайти учиб келиши ва бугун лондонликлар билан машғулотларга киришиши ҳақида айтилган эди.
Хабарларга кўра, немис эртагаёқ жамоани АПЛ 20-тури доирасидаги "Вулверхэмптон"га қарши ўйинга бошлаб тушади.



