Тухель: "Баъзи футболчилар кетишни истамоқда"

Aslanov Jasurbek
26 июл 2021, 19:22
"Челси" бош мураббийи Томас Тухель клубдаги футболчиларнинг ҳолати ҳақида гапирди.

"Ҳозирда клубдаги барча футболчилар кўпроқ ўйнашни исташади, шунинг учун уларнинг баъзилари ижарада бўлишни хоҳлайди. Баъзилар имкони борича ҳаракат қилмоқда, бошқалари эса клубдан кетишни истамоқда, аммо мен барчани тушунишга ҳаракат қиламан. Ҳозирда баъзи футболчилар ўз формасида эмас, аммо шогирдларимнинг барчаси ўз устида ишлайдиган ва ғалаба қозониш учун астойдил шуғулланишга тайёр бўлган ажойиб йигитлардир", — дейди немис мураббийи.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: chelseafc.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›