"Турон"да тожикистонлик мутахассис иш бошлади

Narzulla Saydullayev
30 ноя 2021, 22:51
"Турон" клубида вице-президенти лавозимига Александр Азимов тайинланди.

Бу ҳақида "Турон" клуби расман хабар берди.

"Бугун клубимиз қароргоҳида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. Раҳбарият ва таъсисчилар иштирокида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда клуб вице-президенти лавозимига турли номзодлар масаласи кўриб чиқилди. Якуний қарорга кўра, тожикистонлик футбол фахрийси, таниқли мутахассис Александр Азимов мазкур лавозимга тайинланди.

Маълумот учун, Александр Азимов 1961 йили Тожикистон Республикасида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида Душанбенинг "Памир", Австриянинг "WAC Вольфсберг", "Аустрия Клагенфурт" каби номдор клубларда ўйнаган. 

Тажрибали мутахассисга клубимиздаги фаолиятида омад ёр бўлишини тилаймиз. Турон"га хуш келибсиз Александр Узакович!", -дейилади клуб баёнотида.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: "Турон" матбуот хизмати