UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50"Барселона" Дембелега 15 кун вақт берди  0 00:30А Серия. "Қўшнилар жанги"да кучлар тенг келди  0 00:17АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Арсенал". Асосий таркиблар маълум!  8 23:58Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 23:56А Серия. "Лацио" - "Удинезе". Асосий таркиблар маълум бўлди  2 23:36АПЛ. "Тоттенхэм" - "Брентфорд". Асосий таркиблар маълум!  1 23:22Собиқ "пахтакор"чилар "Пахтакор"га тўртта гол урган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 22:50"Навбаҳор" ҳужумчиси жамоадан кетди  22 22:28Ёш "Олимпик" тажрибали "Машъал"ни Про-лигага тушириб юборган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  4 22:10Футзал. Олий лига. Бугунги баҳслардан кейин мураббийлар фикрлари  0 21:46Уан-Биссака "Арсенал"га қарши ўйинда қатнашмайдими?  4 21:27Даврон Анваров: "Олимпик" Суперлигада яхши ўринлар учун курашади"  12 21:09Тимур Мамасидиқов: "Тимур Кападзе танаффусда кийиниш хонасида керакли гапларни айтгач, ҳаяжон йўқолди"  3 20:53Алишер Одилов: "Про лигада ўйнаб, ўз кучимизга ишончимиз ортди"  2 20:40Отабек Жўрақўзиев: "Олимпик"ни энди ҳеч ким ёш жамоа демайди. Чунки..."  7

"Турон" лойиҳаси давом этадими? (Бекзод Толибов блоги) Янгиликлар

"Турон" лойиҳаси давом этадими? (Бекзод Толибов блоги)

Узун хабарларни ўқишни ёқтирмайдиганлар учун бошиданоқ айтиб қўяман, ҳа, давом этади. "Турон" узоқ муддатга мўлжалланган лойиҳа.

Ҳозирда кўпчиликда шу савол пайдо бўла бошлади, "Турон"нинг кейинги тақдири нима бўлади? Клуб хусусий ҳисобланарди, эндиликда Суперлигадан тушиб кетса, таъсисчилар жамоани тугатиб қўйишмайдими?  Йўқ, тугатиб қўйишмайди. Агар Суперлигадан тушиб кетиши билан "Турон" тугатилиб юборилганида, бошиданоқ ташкил этилмаган бўларди. Бу борадаги саволлар сизни қийнаётган бўлса, хотиржам бўлаверинг, "Турон" лойиҳаси узоқ муддат давом этади. 

Суперлигадан тушиб кетиш – бу фожиа эмас. Дунё футболи амалиётида қанчадан-қанча клублар қуйи лигага тушиб кетади. Орадан маълум муддат ўтганидан сўнг янада кучлироқ бўлиб қайтади. Масалан, Туриннинг "Ювентус" клуби ҳам бир мавсумни қуйи лигада ўтказиб қайтганидан хабарингиз бор, тўғрими? Майли узоққа бормайлик, Тошкентнинг "Локомотив" клуби ҳам ўз вақтида қуйи лигага тушиб кетганди. Жамоа раҳбарияти клубни тугатиб юбормади, аксинча, янгича иштиёқ билан қайтган "темирйўлчилар" ушбу қайтиш асносида мамлакат чемпионлигини ҳам тантана қилиб улгуришди. Қайсидир жамоанинг қуйи лигага тушиб кетиши футболнинг ажралмас бир қисми, қайсидир маънода шуниси билан ҳам қизиқ, аслида. Чунки бу ҳаётда ҳамма нарса идеал бўлаверса, зерикиб ҳам қолади киши.

"Турон" лицензиялаш талабларини биринчилардан бўлиб бажарди. ЎзПФЛ томонидан эълон қилинган хабарга кўра, яйпанликлар айни вақтда ҳам ОФК, ҳам миллий лицензиялаш талабларини бажарган клублар қаторида турибди. Клуб стадионига боргансиз, балки суратларини кўргансиз ёки телеэкранларда жамоанинг ўйинларини томоша қилгансиз, майдон холати чиндан ҳам ҳавас қиларли даражада.

Аввалроқ, Яйпаннинг "Турон" клуби 2017 йил 5 май санасида ташкил топганини айтиб ўтгандим. Жамоа Фарғона вилояти 2-лигасида ўз иштирокини бошлаганида мақсад кун келиб Суперлигада иштирок этиш учун қўйилганди. Клуб мутасаддилари бу ҳақда ОАВ вакилларига маълумот берганида, кўпчилик бунга ишонмаганди, ҳатто кулишгача борганлар ҳам йўқ эмасди. Мақсад қўйилди, унинг учун ҳаракат қилинди ва вақти келиб бунга эришилди. Жамоа Суперлигада ўйнадими? Ўйнади, сиз ва биз кўрдик, гувоҳи бўлдик. Эндиликда клубнинг янги мақсадини сизга эълон қилайми? Эшитиб, балки устимдан куларсиз ҳам. Лекин мақсад қўйилса ва бунга астойдил ҳаракат қилинса, албатта, эришилади, амалга ошириш ўз қўлингизда. 

"Турон"нинг янги мақсади – клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш. Ҳайратланарли мақсад, тўғрими? Лекин жамоа бунга эришиш йўлида интилса, ҳаракат қилса, ҳар қандай босқичлардан ўта олади. 2017 йилда ташкил этилган клуб спорт тамойилларига асосланган холда дастлаб 2-лига, кейинги мавсумда В Про-лига ва ўтган мавсумда Про-лигада ғолибликни қўлга киритиб, Суперлигага чиқди. Яъни, жамоа ташкил этилганида қўйилган мақсад йўлида ҳаракат қилди ва якунда бунга эришди. Энди клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ютмоқчи экан, нега бунинг иложи бўлмаслиги керак?

"Турон" яқин кунларда Осиёнинг номдор клубларидан бири билан хамкорлик борасида шартнома имзолашга яқин турибди. Шунингдек, клуб ўзининг Европа стандартлари асосида бунёд этилган замонавий базасини фойдаланишга топширади. Академия барпо этиш бўйича ҳам режаланган ишлар бирин-кетин амалга ошириб келинмоқда, тез орада бу борадаги янги хабарлар ҳам сизни кутмоқда. Хуллас, "Турон" ҳақида ҳали кўп эшитасиз ва лойиҳа узоқ муддат давом этади.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

+3   
25 ноя 19:49:27
Davronbek Beshariq
"Турон" жамоаси лойихасига ва стадиони-ю базасига юкори лигада биргина жамоаси катнашадиган вилоятлар клуби рахбарлари хавас килса арзийди. Турон жамоаси стадион ва базаси худди АПЛ стадионларидан фарки йук. ТУРОН ни кейинги фаолиятига омадлар тилаб коламиз. Узбекистондаги бошка жамоалар хам , мана шунака замонавий, куркам, чиройли стадион ва базага эга булишини тилаб коламиз.
+2   
25 ноя 20:42:18
ALICHO
Турон хам Андижон хам 2022-20023 йилги мавсумда Супер лигада уйнайди.
+2   
25 ноя 20:12:56
Fanat_Euro_football
Turonning eng katta xatosi o'tgan yilgi jamoa o'zagini saqlab qolmagani bo'ldi. Mehnat qilib super ligaga chiqib borgan yigitlarni narvondan itarib yuborishdi.
+2   
25 ноя 19:36:10
Shodlik
Turon Super Ligani zör kayfiyatda boşlaganidi çokişiga Sugdiona bilan öyin sabab böldi
+1   
25 ноя 19:32:56
FC CHELSEA NAVBAXOR
Навбахор мухлиси булсам хам келаси йил Олий лигага кайтиб чемпионликни олса хам розиман.
Шуларнинг бари мухлислар учун.
+1   
25 ноя 19:31:55
rostgoy
Турон рахбарлари урнида булганимда Фозил Абдураимов Муртозаев Хожиакбаров Кореялик дарвозабонларни заменада утирган 3-4тасини кетказиш керак. Агар кетказмаса туронда узгариш булмиди юкоридагилар футбол уйнагиси келмидиган пайтига етиб келишган. Жамоада колса дембллигини килиб мухитни бузади. Туронни олийга олиб чикканда узидан юлдузлар йук эди жамоа кувнок куринган.
+1   
25 ноя 19:31:01
FC CHELSEA NAVBAXOR
Cuper tog'a фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bizni xalqimiz boʻlgani shu oliy maqsadlar qoʻysa chichib kelay boshqa qilay deb koment yozishni biladi xalos
Айнан уша Чичкайлар хамма ишни оркага тортиб хамма ёкни расво килади.
+1   
25 ноя 19:25:47
TURON FC
B R U T A L I T Y фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Yapondan bogan qis naxxoy
Qolindan biron nima kemagandan keyn chichib otir burningdi hamma joyga tiqmasdan
+1   
25 ноя 19:17:51
rostgoy
Турон узидан юлдуз ясаганларни олиши керак эмас. Машалдан 2та негр хужумчини олса хужум чизиги хал. Дарвозабон сурхондаги Нортожиев химояга хам нормальный уйинчи олиш керак. Билолга уйнаши учун эркинлик бериш керак. Олдинга утишга курквотгандей
+1   
25 ноя 19:03:50
Равшан
Молодцы Турон. Мана шунақа клубимиз борлиги учун хам хурсандман. Клуб хужайинларига РЕСПЕКТ!Насафимга ухшаб академияни хам йулга қуйиб олади хали,ишонаман.
+1   
25 ноя 18:50:55
FarhodGOL
Турон билан ҳамкорлик қилмоқчи бўлган осиёнинг номдор клуби қайси экан?
+1   
25 ноя 18:36:32
Guardiola
Узун хабарларни ўқишни ёқтирмайдиганлар учун бошиданоқ айтиб қўяман, ҳа, давом этади. "Турон" узоқ муддатга мўлжалланган лойиҳа. Eng zor joyi shu bopti
+1   
25 ноя 18:34:11
BAYERN1
B R U T A L I T Y фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Klublar ortasidagi jaxon chempionatini yutish???kettim man chichib kelay))) hech bomasa doimiy kuchli 7 kuchli 8 talikka kirib yur wu yetadi rivojlanayotgan klub uchun
Огзинга сани
+1   
25 ноя 18:33:16
BAYERN1
Salom bollar
+1   
25 ноя 18:29:27
QO'QON 1994 BARSA
Malades omadlarini bersin o'zi XUSUSIY kulublar Supperligada o'ynashi kerak DAVLATNI pulini yeydiganlarni joyi 1-Ligada ushetta kamroq DAVLATNI puli ketadi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика