"Турон" бир қатор футболчилар билан хайрлашди

Sherzod Nurmatov
21 дек 2022, 17:37
Ўтган мавсум якунларига кўра Суперлига йўлланмасини қўлга киритган жамоа 19 декабрь кунидан бошлаб Бахтиёр Ашурматов қўл остида қишки ўқув-йиғин машғулотларига киришди.

"Янги мавсум олдидан шартномаси якунига етган бир қатор футболчиларга рухсат берилди. Жумладан, Дониёр Исмоилов, Акмал Турсунбоев клуб билан дўстона хайрлашди. Шунингдек, ортда қолган мавсум давомида жамоамиз таркибида ижара асосида тўп тепган Сардор Тельяков, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Низомиддин Зиёвутдинов ва Сардор Абдунабиев шартнома муддати якунига етгани боис ўз клубларига қайтишди", – дея хабар қилди Яйпан клуби матбуот хизмати.

ФОТО. "Турон" мавсум якунларига бағишланган тантанали тадбир ташкил этди

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Турон" матбуот хизмати