

ФИФА кунлари муносабати билан чемпионатда юзага келган танаффус вақтидан унумли фойдаланиш мақсадида "Турон" бир қатор назорат учрашувлари ўтказишни мақсад қилган. Хусусан 5 июнь куни Наманганнинг "Навбаҳор", 9 июнда Навоийнинг "Қизилқум" ва 12 июнь санасида Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби билан ўртоқлик мақомидаги ўйинлар ўтказилиши режалаштирилмоқда.



