Туркманистон терма жамоаси легионери Ўзбекистонга қарши ўйнамайди

Narzulla Saydullayev
28 май 2024, 12:26
"Витебск" клуби ҳимоячиси Вепа Жумаев июнь ойидаги ўйинларда терма жамоага ёрдам бера олмайди.

Футболчи Беларусь чемпионатининг ўйинларидан бирида сон қисмидан жароҳат олган.

Жумаев ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйингача тикланишга умид қилганди, аммо жароҳат жиддийроқ бўлиб чиқди.

Шу тариқа, футболчи ЖЧ-2026 ва Осиё кубоги-2027 қўшма саралаши доирасидаги Ўзбекистон ва Гонконгга қарши ўйинларда майдонга туша олмайди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›