UZ

Сўнгги янгиликлар

08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  1 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  1 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0 03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  17 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  27 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  32 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  71 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  15 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  3 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  9 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0

Туркиянинг энг итальянча жамоаси ҳақида Янгиликлар

Туркиянинг энг итальянча жамоаси ҳақида

"Фатиҳ Карагумрук" – Туркиянинг энг итальянча жамоаси ҳисобланади. Нега, биласизми?

Клуб президенти Сулаймон Хумра А Серияни яхши кўради, шу сабабли ҳозирда Суперлиганинг ўртамиёна жамоаси (30 турдан кейин саккизинчи ўрин) таркибида Италияда тўп тепган етти футболчи бор: Лукас Биглия, Фабио Борини, Эмилиано Вивиано, Андреа Бертолаччи, Лукас Кастро, Эрвин Зуканович ва Кристобаль Хоркера. Бироқ бу ҳам ҳали ҳаммаси эмас — энди "Карагумрук"нинг мураббийи ҳам италиялик.

Франческо Фариоли апрелда 32 ёшни қарши олади, у Европанинг энг ёш мураббийларидан бири ҳисобланади. Фариоли фаолиятида илк бор бош мураббий сифатида ишлайди — мавсумни Франческо "Аланьяспор" бош мураббийи ёрдамчиси сифатида бошлаганди. Бунгача у уч йил давомида "Беневенто" ва "Сассуоло"да Роберто Де Зерби штабида дарвозабонлар билан ишлаган. Ундан аввал Қатарда, ўша машҳур "Aspire Academy"да таҳлилчи бўлиб фаолият юритган. Бир неча йил давомида шахсий сайт/блогини юритган. У ерга Фариоли тактикага оид матн ва видеоларни юклаб борарди.

Фариоли Де Зерби билан "Луккезе"да дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишлаётганда танишиб қолади. "Луккезе" ўшанда "Фоджа" (Де Зерби мураббий бўлган) билан ўйин ўтказган ва Фариоли рақибнинг ҳаракатлари таҳлилини ўзининг блогига жойлайди. Материал Робертогача етиб боради ва улар суҳбатлашиб турадиган бўлишади. 27 ёшида Франческо А Серияда пайдо бўлади — Де Зерби уни "Беневенто"га чақиради. Шу ўринда қизиқ бир фактни айтиб ўтиш лозим: Фариоли — "Беневенто" посбони Альберто Бриньолига "Милан" дарвозасига ўша машҳур голни уришда ёрдам берган.

"Илк машғулотлардан бирида шундай машқ бўлган — дарвозабон тўпни боши билан ўйнаши ва тўғрисидаги дарвозани аниқ нишонга олиши талаб қилинарди. Бриньолига бу машқ ёқмасди, у шунчаки унда маъно кўрмасди ва вақтни бекорга ўтказиш деб ҳисобларди. Ўша голидан кейин Бриньоли тўғри менинг олдимга югуриб келди, мен ундан: "Кўрдингми, ўша машқ нега керак бўлганини?!", — деб сўрадим.

Де Зерби биринчи учрашувданоқ Франческо Фариоли кучли таҳлилчи эканлигини сезганини таъкидлайди ва уни катта муваффақиятлар кутаётганини тахмин қилади. 

Кўрамиз, Фариоли бу тахминларни амалга ошира олармикан?! Лекин нима бўлганда ҳам ёш бўлишига қарамай, улкан тажрибага эга бўлган Фариоли фаолият зинапоясидан секин-аста кўтарилаётганини сезиш мумкин. "Фотиҳ Карагумрук" клуби эса италиялик мутахассис учун идеал жамоа, Италия футболига бефарқ бўлмаганлар даврасида қахрамонимиз янада тезроқ ўсиши, ривожланиши ва ким билади дейсиз, яқин келажакда ТОП-5 чемпионатларидан бирида пайдо бўлиши ҳам мумкиндир...


Нозима Зарипова хориж сайтлари асосида тайёрлади  

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика