Туре Сане, Стерлинг ва Жезус бўшашмаслигини олдини олмоқчи

Aslanov Jasurbek
12 фев 2017
"Манчестер Сит" ярим ҳимоячиси Яя Туренинг сўзларига кўра, жамоа ёш футболчилари Лерой Сане, Рахим Стерлинг ва Габриэл Жезус тер тўкиб меҳнат қилишда давом этиши керак.

"Жамоанинг янги ёш футболчиларида истиқбол бор. Сане фантастик ўйин намойиш этди, Стерлинг доимо ўз даражасида, энди эса Жезус нималарга қодирлигини кўрамиз. Аммо ёш бўлсанг футбол осон деб ўйлашни бошлайсан. Уларнинг ҳаммаси тер тўкиб меҳнат қилишда давом этишлари керак, чунки пасайиш жуда тез содир бўлади. Мана шу сабаб туфайли жамоада мен, Компани, Сильва ёки Сабалета каби тажрибали футболчилар бор. Биз ёшлар ўсиши учун уларга ёрдам берамиз.

"Манчестер Сити" билан шартномам ярим йилдан сўнг якунланади? Яна беш йил тўп тепишим мумкин. Ишонмайсизми? Унда гаров боғлаш мумкин" - дейди Туре.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mirror